Ishonch telefoni : 1097 Kirish

Jurnalistlar Asaka va Shahrixon tumanlaridagi xatlov jarayonlari bilan tanishdi.

22.11.2021
785

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан жорий йилда вилоятда амалга оширилаётган хатлов доирасида олиб борилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани ва пресс-тур ташкил этилди.

Оммавий ахборот воситалари, давлат, нодавлат ташкилотлари ахборот хизматлари вакиллари, блогерлар ҳамда вилоят кадарстр тизими мутасаддилари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда кадастр тизимини ривожлантириш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш,  хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 августдаги "Асака ва Шаҳрихон туманларида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида  амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.  

–  Юқоридаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлиги тизмида фаолият кўрсатаётган малакали мутахассислар, шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларидан жами 444 нафар масъуллар жалб этилган, – дейди Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Фаёзиддин Бердиқулов. – Ҳозирга қадар бу борадаги ишлар режа асосида тизимли равишда олиб борилмоқда.  

Анжуманда хатлов давомида Асака ва Шаҳрихон туманларидаги мавжуд 150 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 112 минг 315 та кўчмас мулк объектларидан бугунги кунга қадар 102 минг 2 таси ёки барча кўчмас мулк объектларининг 91 фоизи қайта хатловдан ўтказилганлиги қайд этилди.  

Юқорида қайд этилган қарорда белгиланган талаблар доирасида 21 та маҳалладаги 3 минг 206 та турар-жойнинг эгалик ҳуқуқи эътироф этилди. Шунингдек, туманлардаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан хатлов ишлари якунланган 46 та маҳалладаги 6 минг 699 та турар-жойнинг мулк ҳуқуқини эътироф этиш мақсадга мувофиқ деб топилиб, тегишли тартибда кўриб чиқиш учун Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашига тақдим этилди.  

Пресс-тур иштирокчилари хатлов доирасидаги ишларнинг бориши, шунингдек, қарорда белгиланган аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш ва тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, бу борада ипотека кредитларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан бевосита танишиш мақсадида Асака ва Шаҳрихон туманларида бўлди. Аҳоли вакиллари билан бевосита мулоқотлар ўтказди.  

Шунингдек, пресс-тур давомида жорий йилнинг ўтган даврида “Ерлардан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан” олиб борилган назорат тадбирлари юзасидан ҳам маълумот тақдим этилди. Жумладан, назорат тадбирлари давомида вилоят бўйича 716 та ҳолатда 105,5 гектар ер майдонидан ноқонуний фойдаланилаётганлиги аниқланиб, ушбу холатларни бартараф этиш  юзасидан туман бўлимлари ва бошқарма томонидан аҳоли орасида тарғибот ишлари олиб борилганлиги, натижада шу кунга қадар аниқланган 716 та ҳолатнинг179 таси ёки 25 фоизи бартараф этилганлиги, шу билан бирга, 93 та ноқонуний ҳолатни бартараф этиш бўйича суд идораларига даъво аризалари киритилганлиги айтиб ўтилди.  

Анжуман давомида оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутасадди ва мутахассислардан батафсил  жавоблар олди.  

So'nggi yangiliklar