You are here

Ko`p uchraydigan savollarga javoblar


  1. САВОЛ

Бинони фойдаланишга қабул қилиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилганимда мурожаатимни кўриб чиқиш учун давлат божи тўлаган эдим, бироқ  менинг мурожаатим туман кадастр филиали томонидан кўриб чиқиб рад этилди. Мен ҳар сафар мурожаат этганимда тўлов  тўлашим шартми ёки аввалгиси кучини йўқотмайдими?

 ЖАВОБ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарорининг 7 иловаси 20-бандида “Ариза берувчи далолатнома лойиҳасини тайёрлаш ёки келишиш рад этилган кундан бошлаб бир ой мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан объектни фойдаланишга қабул қилиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга” деб кўрсатилган.

  1. САВОЛ

Мен кўчмас мулк харид қилдим. Кўчмас мулкга бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун ариза берганимдан сўнг неча кунда давлат рўйхатидан ўтказилади?

  ЖАВОБ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомининг 14-бандида “Рўйхатдан ўтказувчи кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳужжатлар келиб тушган кундан эътиборан икки иш куни давомида давлат рўйхатидан ўтказади” деб кўрсатилган.

Олди-сотди шартнома нотариал тартибда рамийлаштирилган тақдирда, ариза берилиши кадастр идоралари билан ўрнатилган ўзаро электрон тизим орқали нотариус томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган ва амалда қўлланилиб келинмоқда.

  1. САВОЛ

Ўзбекистон ҳудудида қайси масштабли хариталар мавжуд ва уларнинг актуаллиги қанақа даражада?

  ЖАВОБ

Агентлик тизимидаги ташкилотлар томонидан 1:10 000, 1:25 000 ва 1:200 000 масштабдаги топографик хариталар яратилади.

Бугунги кунда республиканинг барча ҳудуди учун рақамли топографик хариталар мавжуд ва улар режа асосида босқичма-босқич янгилаб борилмоқда.

Шунингдек, республика шаҳар ва туман марказларининг 1:2000 масштабли топографик планларининг  рақамли кўриниши мавжуд бўлиб, улар ҳам режа асосида янгилаб борилмоқда.

  1. САВОЛ

Қайси масштабдаги хариталар очиқ фойдаланишдаги ҳисобланади?

  ЖАВОБ

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 22-сон қарорига асосан Давлат координаталар тизимидаги Республика ҳудуди бўйича 1:200 000 ва ундан юқори бўлган масштабдаги топографик хариталар,  шунингдек, WGS-84 тизимидаги 1:2000, 1:10 000, 1:25 000, 1:50 000 ва 1:100 000 маштабдаги харита ва ортофотопланлар очиқ ҳисобланади.

Бундан ташқари, умумгеогорафик, сиёсий-маъмурий, илмий-маълумотга оид ва бошқа тематик хариталар ҳамда тармоқлараро аҳамиятга молик атласлар, картографик ўқув қўлланмаларининг барчаси очиқ хисобланади.

  1. САВОЛ

Республикамизда мавжуд очиқ фойдаланишдаги хариталарни қаердан олса бўлади?

  ЖАВОБ

Республикамизда мавжуд очиқ фойдаланишдаги

1:2 000-1:200 000 масштабгача бўлган харита ва ортофотопланларни Кадастр агентлигининг Давлат картография-геодезия фондидан олиш мумкин, умумгеогорафик, сиёсий-маъмурий, илмий-маълумотга оид ва бошқа тематик хариталар очиқ сотувда мавжуд.

  1. САВОЛ

Ҳовли уй-жойимда қўшимча иншоот қурганимда кадастр ҳужжатини янгилашда топосъемка қилдиришим шартми?

  ЖАВОБ

Шарт!, ўзига тегишли уй-жойнинг ҳудудида қўшимча бино ёки иншоот қурилган тақдирда, кадастр ҳужжатини янгилашда топографик съёмка қилиш шарт, сабаби, қурилган бино ёки иншоотни белгиланган тартибда геодезик ускуналар билан ўлчаниб, унинг тегишли координаталари олинади ва Миллий географик ахборот тизимига киритиш учун асос бўлади ҳамда кадастр паспортига туширилади.

  1. САВОЛ

Тадбиркорлик қилиш яъни тикув фабрикаси очиш ниятидаман. Мен қандай қилиб Ер олишим мумкин?

  ЖАВОБ

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабр 1023-сонли қарорига билан тасдиқланган Низомга асосан ер участкалари фақат аукцион (https://e-auksion.uz/home?0) орқали ажратилиши белгиланган.

  1. САВОЛ

Оила аъзоларининг розилигисиз турар жойни олди-сотди ёки ҳадя ҳамда турар жойни бир қисмини нотариал идора орқали ўзга бир шахсга ўтказиб бериш мумкинми?

  ЖАВОБ

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг (https://lex.uz/docs/-104720) 24-моддасига асосан Эр (хотин) ўзининг номига расмийлаштирган умумий кўчмас мол-мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиши учун хотин (эр)нинг нотариал тартибда тасдиқланган розилигини олиши лозимлиги белгиланган. Шунга асосан уй-жойни сотишда турмуш ўртоғингизнинг нотариал тартибда тасдиқланган розилиги зарур бўлади.

  1. САВОЛ

Мен уйимни кадастр қилганимдан сўнг яна ёнига қўшимча уй солганман. Бу ҳолатда кадастр ҳужжатларимга қўшимча киритаманми?

  ЖАВОБ

Кадастр ҳужжатлари тайёрланган турар-жойингиз қўшимча қурилган уй-жойни ҳам кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришингиз зарур бўлади. Бунда Сизга мавжуд кадастр ҳужжатингизга ўзгартириш киритиб, янгилаб берилади. Кадастр хизматларига тўланадиган белгиланган хизмат ҳаққи фақат қўшимча қурилган (кадастр ҳужжатида мавжуд бўлмаган) биноларнинг майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.

  1. САВОЛ

Нотурар жойга кадастр ҳужжати тайёрланган ва бир қисмини олди сотди қилиб бошқа шахсга сотганман. Қолган қисмига кадастр паспорти учун тўлов борми ёки йўқми?

  ЖАВОБ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сонли қарорига (https://lex.uz/docs/2425158) билан тасдиқланган кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибга асосан кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ўзингиз номингизга кадастр паспортини тайёрлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича тўлов ундирилмайди.

  1. САВОЛ

Кадастр ҳужжати йўқолганда дубликат нусхасини олиш учун матбуотга эълон бериш шартми?

  ЖАВОБ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори (https://lex.uz/docs/4977684) билан тасдиқланган маъмурий регламанга асосан кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспортини олиш учун маътбуотда эълон бериш талаб этилмайди.

  1. САВОЛ

Қандай холларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади?

  ЖАВОБ

- Кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорт) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

- кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

- кадастр йиғмажилди (паспорти) йуқолганда (яроқсиз холга келганда).

Ушбу холларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

  1. САВОЛ

Мен кўчмас мулк харид қилдим. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун ариза берганимдан сўнг неча кунда давлат рўйхатидан ўтказилади?

  ЖАВОБ

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарори билан тасдиқланган “Кучмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомининг 14-бандида “Рўйхатдан ўтказувчи кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган такдирда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳужжатлар келиб тушган кундан эътиборан икки иш куни давомида давлат рўйхатидан ўтказади” деб кўрсатилган.

Олди-сотди шартнома нотариал тартибда расмийлаштирилган такдирда, ариза берилиши кадастр идоралари билан ўрнатилган ўзаро электрон тизим орқали нотариус томонидан амалга оширилиши белгилаб қуйилган ва амалда қўлланилиб келинмоқда.

  1. САВОЛ

Уй-жойни олди-сотди қилмоқчиман. Дилер ташкилотларидан сотсам бўладими ёки фақат нотариалми?

  ЖАВОБ

- Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 488-моддасига асосан Уйни, квартирани, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги белгиланган. Шунга асосан турар жой объектларини тасарруф этиш фақат нотариал тартибда амалга оширилади.

  1. САВОЛ

Нотурар жойни турар жойга тоифасига ўтказиш тартиби қандай ва қанча тўлов амалга ошириш керак?

  ЖАВОБ

- Нотурар жойларни турар жой тоифасига ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти асосида берилган шартларга мос келадиган нотурар жойларни турар жой тоифасига белгиланган тартиб бўйича ўтказилади.

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сонли қарорига билан тасдиқланган кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибга асосан ўзингиз номингизга кадастр паспортини тайёрлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича белгиланган тариф асосида тўлов ундирилади.

  1. САВОЛ

Қандай қилиб ўзим яшаб турган қишлоқдан уй жой қуриш учун ер олишим мумкин?

  ЖАВОБ

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2019 йил  28 январдаги 63-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер часткалари мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш «E-IJRO AUKSION» ягона савдо майдончасида электрон аукционлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Туманингизда аукцион савдосига қўйилаётган ер участкаларини кузатиб боринг.

  1. САВОЛ

Кадастр ходимлари уйнинг планини чизиб бергани учун пул талаб қилишга ҳақлими?

  ЖАВОБ

- Уйни кадастр плани яъни кадастр йиғма жилдини шакллантириш учун мурожаатлар давлат хизматлари маркази орқали қабул қилинади. Кадастр йиғма жилдини шакллантириш натижаси бўйича кадастр паспорти тақдим этилади.

Кўчмас мулк объектларининг кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўлов миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сонли қарорига (https://lex.uz/docs/2425158#2425183) асосан аниқланади, ундан ташқари кадастр плани учун қўшимча тўлов қилинмайди.

  1. САВОЛ

 Фермер хўжалигига берилган ер участкалари хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкинми?

  ЖАВОБ

Йўқ, фермер хўжалигига берилган ер участкаларини фермер раҳбари ҳамда ҳеч қайси ваколатли органлар томонидан хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаши мумкин эмас. Бу Ер кодексининг 16-моддаси ва 24-моддалари билан таъқиқлаб қўйилган.

16-модда. Ўзбекистон Республикасида ерга бўлган мулкчилик

Ер давлат мулки — умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур, у давлат томонидан муҳофаза этилади ҳамда олди-сотди қилинмайди, айирбошланмайди, ҳадя этилмайди, гаровга қўйилмайди, Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

24-модда. Ер участкаси ижараси

Ер участкасининг ижараси ер участкасига ижара шартномаси шартларида муддатли, ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишдан иборатдир.

Ижарага берилган ер участкалари олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас. Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи кредитлар олиш учун гаровга қўйилиши мумкин. Ижарачи фақат қонунда ёки ижара шартномасида назарда тутилган ҳоллардагина ер участкасига бўлган ўзининг ижара ҳуқуқларини ижарага берувчининг розилигисиз гаровга қўйишга ҳақлидир.

Ер участкалари ижарасининг шартлари ва муддатлари тарафларнинг келишувига биноан белгиланади ва шартномада мустаҳкамлаб қўйилади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ижарага эллик йилгача бўлган, бироқ ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга берилиши мумкин.

  1. САВОЛ

Уйимнинг кадастр паспортини олдим. 1 дона пластик карта беришди. Илгарилари ичида ҳужжатлар йиғилган кадастр йиғмажилди берилар эди. Кадастр паспортим тўлиқ ҳолатда қилинган ёки қилинмалигини қандай билсам бўлади?

  ЖАВОБ

Кадастр йиғмажилди бугунги кунда ҳам шакллантирилади ва кадастр идораларида сақланади.

Амалдаги қоидаларга кўра турар жой бўйича тўлиқ маълумотлар йиғилиб кадастр йиғмажилди шакллантирилганидан сўнг кадастр паспорти берилади, тўлиқ шакллантирилмаган бўлса кадастр паспорти расмийлаштирилмайди.

Кадастр картасини олган бўлсангиз  кадастр йиғмажилдингиз тўлиқ шакллантирилган ҳисобланади.

  1. САВОЛ

Маҳалламиздаги фермер ўзининг фермерлик еридан уй-жой қуриш учун менга ер ажратиб бермоқчи. Унинг еридан олиб уй-жой қурсам кейинчалик ноқонуний дейишмайдими?

  ЖАВОБ

Фермер хўжалигига берилган ер участкаларини фермер раҳбари ҳамда ҳеч қайси ваколатли органлар томонидан олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошланиши мумкин эмас. Бу Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг (https://lex.uz/docs/152653) 16-моддаси ва 24-моддалари билан тақиқлаб қўйилган. Мазкур фермернинг ҳаракатлари ноқонуний ҳисобланади.

Бугунги кунда уй-жой қуриш учун ер участкасини e-auksion орқали сотиб олишингиз мумкин.

  1. САВОЛ

Яқинда қўшнимиз кадастр ҳужжатини ҳар 5 йилда янгилаб туриш керак экан деб айтди. Мен кадастримни 2015 йилда қилдирганман. Хозир кадастримни янгилашим керакми?

  ЖАВОБ

Йўқ. Ҳар 5 йилда кадастрни янгилаш керак деган ҳолат республикамиз қонунчилигида мавжуд эмас.

Кадастр паспорти қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади ёки қайта расмийлаштирилади:

- кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи хатлов ишлари бажарилганда;

- кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки ер участкаси алоҳида бўлинганда;

- қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилгандан сўнг уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганда;

- ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;

- кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;

- кўчмас мулк объектининг тоифаси ўзгарганда;

- ўз ер участкасида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда.

  1. САВОЛ

Мен уйимни кадастр қилганимдан сўнг яна ёнига қўшимча уй солганман. Бу ҳолатда кадастр ҳужжатларимга қўшимча киритаманми?

  ЖАВОБ

Бунда Сизга мавжуд бўлган кадастр паспортига ўзгартириш киритиб, янгилаб берилади. Кадастр хизматларига тўланадиган белгиланган хизмат ҳаққи фақат қўшимча қурилган (кадастр ҳужжатида мавжуд бўлмаган) биноларнинг майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади. Ундан сўнг қўшимча қурилган бинони фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилади ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилади.

  1. САВОЛ

Оила аъзоларининг розилигисиз турар жойни олди-сотди ёки ҳадя ҳамда турар жойни бир қисмини нотариал идора орқали ўзга бир шахсга ўтказиб бериш мумкинми?

  ЖАВОБ

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 24-моддасига асосан Эр (хотин) ўзининг номига расмийлаштирган умумий кўчмас мол-мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиши учун хотин (эр)нинг нотариал тартибда тасдиқланган розилигини олиши лозимлиги белгиланган. Шунга асосан уй-жойни сотишда турмуш ўртоғингизнинг нотариал тартибда тасдиқланган розилиги зарур бўлади.

  1. САВОЛ

Биз кўп қаватли уйда турамиз. Пастки қаватдаги қўшнимиз темир панжара билан атрофни ўраб олган. Ана шу панжара ноқонуний қурилма ҳисобланадими ва уни буздириб ташласа бўладими?

  ЖАВОБ

Кўп квартирали уйлар атрофидаги ер участкаси умумий фойдаланишдаги ер участкаси ҳисобланади ва у ерда қурилмалар қуриш мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 91-моддасига асосан Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади.

  1. САВОЛ

Турар жойимнинг бир қисмини нотурар жой тоифасига ўтказганман ва кадастр ҳужжатини расмийлаштирганман. Энди ўша нотурар жойимни қайта бинонинг турар жой қисмига қўштирмоқчиман. Бу қай тартибда амалга оширилади?

  ЖАВОБ

Нотурар жойни қайта турар жой тоифасига ўтказиш учун тегишли ҳужжатлар билан жойлардаги Давлат хизматлари марказига мурожаат қилишингиз зарур бўлади. Шу билан бирга, кадастр ҳужжатларингизни қайта тайёрлаш учун ариза беришингиз мумкин.

Share

MillionCodersUNG.png

Ishonch telefoni

1097

 

 

 

Onlayn foydalanuvchilar

Onlayn foydalanuvchilar: 767
Система Orphus

So'rovnoma

Yangi saytimizni baholang

Yangiliklarga obuna bo'ling

So'rovnoma

Foydali resurslar


Diqqat! Agar siz matnda xatoliklarni aniqlasangiz, ularni belgilab, ma'muriyatni xabardor qilish uchun Ctrl+Enter tugmalarini bosing