Loyiha nomi: Loyiha-11
Loyihani taklif etuvchisi: Жузмуратов Наўрызбек
Loyiha mazmuni:

ТАКЛИФ

Мулкдорга СМС хабарнома

 

Аҳоли орасида кадастр соҳаси бўйича билимини ошириш йўналишида ҳудудий матубот котиблари оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали мунтазам тарғиболт ишларини олиб бормоқдаю Аммо ҳамма хәм интернет ёки оммавий ахборот воситаларини кузатиш имкони ёқлигини ҳисобга олиб мулкдорларнинг шахсан қўл телефонларига айирим хабарномаларини жўнитиш тизимини жорий қилиш бўйича тавлиф.

Давлат рўйхатидан ўтказилмаган кўчмас мулк объектлари эгаларини ва кадастр ҳужжатиларида камчилик бор бўлшан мулкдорларнинг уяли қўл телефонига СМС хабарнома юбориш ва бу орқали аҳолининг кадастр соҳаси бўйича хуқуқий билиимини ошириш нахарда тутилган.

Смс хабарнома «Кўчмакс мулк-3» дастурига алоҳида функция қўшилиб, ҳар бир тумани ёки шахар мутахасиси ушбу дастурдан тўғридан-тўғри фуқарога хабарнома юбора олади.

Демак, смс хабарнома уч хил форматта бўлиб, бунда  1-давлат рўйхатидан ўтказилмаган кўчмас мулк объектлари эгаларига рўйхатидан ўтказиш ҳақида ҳуқуқий асослари  билан -  «Ҳурматли фуқаро сизининг номингиздаги кўмас мулк объекти Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг  2018 йил 29 декабрьдаги Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 1060-сонли  қарорига асос кўчмас мулк объектингизни давлат рўйхатидан ўтказишингизни сўраб қоламиз. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 681-моддасига асосан  кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз»

 

2-кадастр ҳужжатларида камчиликлар бор бўлган мулк эгаларига ҳужжатларидаги бор бўлган камячиликларни ўз вақтида тўлдириши ҳақида«Ҳурматли фуқаро сизининг номингиздаги кўмас мулк объектининг кадастр ҳужжатларида камчилдиклар аниқлданди ва ушбу камчмлмкларни ўз вақтида бартараш этиш учун, Давлат кадастрлари палатасининг шаҳар, туманингиздаги филилларига мурожаат этишингизни сўраймиз»,

3-вафот этган мулкдорнинг муросхўрига мархумнинг эгалигидаги кўчмас мулкни муросхўр номига давлат рўйхатидан ўтказиш ва кадастр ҳужжатини қайта расмийлаштири хақида - Ҳурматли фуқаро сизининг мархум қариндошингизнинг номидаги кўймас мулк объектини меросхўр номига қата расмийлаштириб, меросхўр номга давлат рўйхатидан ўтказишингизни сўроб қоламиз.

 

Мазмундаги матн билан KADASTRUZ ягона ном билан хабарномани ҳар ойнинг биринчи ўн кунлик давомида юборишни амалиётга татбиқ қилишни таклиф этамиз.

Бундаги асосий мақсат – аҳоли орасида кадастр соҳаси бўйича ҳуқуқий билимини ошириш, камчиликларни ўз вақтида вартараф қилиш ва фуқаролар орасида тушинмовывчиликларни шунингдек мурожаатларга ўз вақтида эчим топиш кўзда тутилган.

 

Таклиф муаллифи: – Жузмуратов Наўрызбек.

Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғситон Республикаси бошқармаси Бозатов тумани филиали бош мутахасиси

 

Илова: «Кўмас мулк -3» дастурига қушимчалар киритиш бўйича схема pdf шаклида илова қилинади


Loyiha yoqqan bolsa like va kommentariya qoldiring!

12 7

Iltimos kommentariya qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!