Давлат кадастрлари палатаси
Хоразм вилояти бошқармасининг
Хива шахар филиали ДКЯТ
мутахассиси Ҳ.Панаев томонидан
Ёш навотирлар танловида илгари
сурилаётган таклифлар
Таклифлар:
- Тизимда ишлайдиган барча ходимларни малака ошириши ишларини назорат қилувчи миллий портал жорий қилган холда назорат килиш ва малака оширганлик тўғрисидаги реестрни шакллантириш ва бу реестр оркали тизимдаги барча мутахассисларни качон кандай тартибда малака ошириши тўғрисида катьий белгиланган норма яратишни таклиф қиламан.
- Тизимда ишловчи барча рахбар ходимларни кенг фикрлаш муаммоли вазиятларни хал қилиш ва иш салохиятини янада яхшилаш учун рахбар ходимлар учун хар чоракда ёки бир йилда икки маротаба рахбарлар учрашувини жорий қилиш (бунда вилоят ва туман/шаҳар миқёсидаги рахбарлар) ва иш жараёнида юзага келаётган муаммоларни мухокама килиб боришни таклиф қиламан.
- Хозирги кунда ер назоратини амалга ошириш, ерни мухофаза қилиш ва ерни тоифаларига бўлиш ишларини назорат қилиш асосий вазифалардан хисобланади. Шундан келиб чикиб ер балансини юритишда коғоздан воз кечиш ва ер назоратини електрон дастурлар ёрдамида амалга ошириш ишларини амалга оширишни таклиф қиламан.
Бу ишларни бажаришда хозирги кунда ер балансини назорат ыилиш учун УзКАД дастури мавжуд лекин ер тоифаларини аниқлашда бу дастурда хам бир қанча камчиликлар. Шунинг учун УзКАД дастурида ерни 8 тоифаси бўйича йўналишлар очган холда киритиш ва бутун Республика худудини қамраб олиш лозим деб ўйлайман.
Хозирги кунда УзКАД дастурига киритилаётган маьлумотлар аксарият ердан фойдаланувчиларни аниқлаш учун етарли холос ер тоифасини аниқлаш имконияти эса аник эмас. Масалан Бирон бир табий ёки суний сув хавзасини балиқчилик ёки қандайдир бошқа йўналишда фермер хўжалигига ажратиб берилган холатларда бу ФХ УзКАД дастурида фермернинг қишлок хўжалиги ери сифатида киритилмоқда бу эса ер тоифасини сув фонди ерларидан қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасига ўтиб кетиши каби муаммоларни юзага келтирябди.
Шуларни инобатга олган холда ер балансини юритишни УзКАД дастурида амалга оширишни ва дастурни кайта кўриб чикиб такомиллаштиришни таклиф қиламан.
Бундан ташқари УзКАД дастурини ишлаш жараёнида бошка бир дастур ArcGIS дастури ёрдамида маьлумотлар шакллантирилиб кейин УзКАД дастурига юклаш ишлари бажарилади бу эса битта малумотни 2та дастурда иилаш мутахассиснинг вақтини олиши ва иш унимдорлигини пасайишига олиб келмоқда шуларни инобатга олган холда барча маьлумотларни УзКАД дастурининг ўзида амалга оширишни ва дастурни бошқа дастурларга боғланмаган миллий дастурга айлантиришни таклиф қиламан.
- Хозирги кунда Географик объектларни номлаш ва уларни реестрини юритиш сохадаги асосий ишлардан хисобланиб келмоқда ва бу сохада хам бир канча муаммолар юзага келмоқда.
Шундан келиб чиқиб Ўзбекичтон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги” қарорига айрим ўзгартиришлар киритиш оркали нозоратга олишни таклиф қиламан.
Мисол учун ушбу қарорнинг 2-боб 8-бандида манзилни белгилаш ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш рўйхатга олувчи томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган лекин хозирги кунда рўйхатга олиш ишлари марказлашган холда вилоят бошқармасида амалга оширилишини инобатга олган холда манзилни белгилаш ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш ишларини Бош мутахассис-махаллалар билан ишлашга маьсул ходим зиммасига юклашни таклиф қиламан.
Ушбу қарорнинг 1-иловасидаги 3-босқичида белгиланган вазифага мувофиқ янги кадастр паспорти шакиллинтириш жараёнида кўчмас мулкка манзилни белгилаш кадастр мухандиси томонидан амалга оширилиши белгилинган, бу жойда хам манзил белгилашни Бош мутахассис-махаллалар билан ишлашга маьсул ходим зиммасига юклашни таклиф қиламан.
Loyiha yoqqan bolsa like va kommentariya qoldiring!
Iltimos kommentariya qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!